Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев нима учун 16 йил ичида биринчи марта мамлакатга қайтишга қарор қилганини маълум қилди.
Акаев 2005 йилдаги инқилобдан сўнг Қирғизистонни тарк этган ва Россиядан бошпана олган эди.
Куни кеча ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг собиқ президентга даъволари йўқлиги маълум бўлди.
▪️Акаев унинг ташрифи икки президент даражасида мувофиқлаштирилганини қайд этди.
▪️У энди Қирғизистонга бемалол келиши мумкинлигини, аммо ҳозирча Москвада қолишини айтди.
Акаев Бишкекка Қумтор кони иши бўйича кўрсатма бериш учун келган. У ёзда ҳам худди шу масала бўйича ташриф буюрган эди.