Бугун Қирғизистоннинг собиқ президенти Асқар Акаев Бишкекка олиб келингани айтилган эди.
У бир неча кундан кейин Москвага қайтади.
Бу ҳақда сиёсатчи Бекболот Талгарбеков маълум қилди. Илгари у президент Акаевнинг маслаҳатчиси бўлган, деб ёзмоқда интернет нашрлари.
Унга кўра, собиқ президент «Қумтор» иши бўйича тергов доирасида Бишкекка учиб келган. Унга “ҳамма нарса қонун доирасида бўлади ва таъқиб бўлмайди” деб ваъда берилган. Қирғизистонда айни вақтда Акаевга қарши жиноий иш мавжуд эмас дейилмоқда.