Metaнинг визуал оламида нима гаплар?
Оммавий ахборот воситаларида Европа қонунчилигидаги ўзгаришлар туфайли Мета ўз маҳсулотлари билан Европани тарк этиши мумкинлиги фаол муҳокама этилмоқда.
Қисқача: Европа Иттифоқи шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритди, унга кўра ўз фуқароларининг маълумотлари Европа қитъасида маҳаллийлаштирилиши керак. Facebook ва Instagram хизматлари эса маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун АҚШдаги серверлардан фойдаланади.
Meta, албатта, қонунчиликка киритилаётган бу ўзгаришни “ёқтирмади” ва бу ҳақда компания ўз муносабатини маълум қилдилар.
Аммо оммавий ахборот воситалари бу норозиликни компания “Европа бозорини тарк этмоқчи” деган риторика остида тарқатди.
Бундай миш-мишларга жавобан Meta ўз блогида ёпилишни қатъиян рад этган баёнот берди.
Компаниянинг таъкидлашича, у фақат “шахсий маълумотларнинг трансчегаравий узатилиши билан боғлиқ ноаниқлик билан боғлиқ бизнес хафвлар мавжуд”.
Metaнинг визуал оламдаги ҳаракатлари бўйича эса алоҳида тўхталиб ўтамиз.
Сабаби Metaнинг визуал оламидаги кўчмас мулк савдоси 2021 йилда 500 миллион доллардан ошди ва 2022 йилда икки баравар кўпайиши мумкин. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Россия виртуал норозилик хавфи туфайли метаоламни тартибга солиш бўйича илк ҳаракатларини бошлаб юборди.
Россия ҳукумати норозилик намойишлари ва гиёҳванд моддалар савдосининг янги шакллари ривожланиши туфайли виртуал реаллик ҳақидаги қонунчиликни кучайтиришга қарор қилган.
АҚШ, Канада ва Японияда ҳозирча аҳоли ўртасидаги муносбатларни ўрганиш бўйича турли сўровлар ва таҳлилий материаллр чоп этиш билан кифояланилмоқда.
Ўзимизда бирор янгилик борми бу йўналишда?