АҚШ ҳалигача Украинага хавфсизлик кафолатларини бермади, деди Украина президенти Володимир Зеленский CBS телеканалига. Журналистнинг АҚШ президенти Жо Байден билан сўнгги қўнғироғи чоғида Украина расмийларига қандайдир ваъда берганми, деган саволига Зеленский шундай деди: “Қўшма Штатлар маъмурияти, Байденга ва икки партияга қўллаб-қувватлаганлари, биз учун қилаётган барча ишлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Бироқ АҚШ бизга хавфсизлик кафолатларини бермади”.
Украина президентининг сўзларига кўра, Киев ҳозирча ҳеч қайси давлатдан бундай кафолатларни олмаган.