Иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров: Ҳозир деярли ҳар биримизни онгимизда жаҳонда содир бўлаётган воқеалар моҳияти, хусусан, Украинадаги уруш билан боғлиқ вазиятни тушуниш учун шиддатли кураш кетмоқда.

Биз илгари нимадир нотўғри кетаётганига шубҳа қилганмиз, чунки 30 йил ўтиб кетди, лекин ривожланиш суръатларида ҳеч қандай ўзгаришларни сезмаяпмиз, энг муҳими, буни ривожланиш векторида сезмаяпмиз. Биз бунга мамлакатнинг иқтисодий изоляцияси, сиёсий эркинликлар йўқлиги, сўз эркинлигини таъқиб қилинишини сабаб  қилдик.

5 йил олдин бизда умид пайдо бўлди. Мана энди биз Стратегияни белгилаб, ўзимизга заиф томонларимизни кўрсатиб, иқтисодиётни, сиёсий тизимни, сўз эркинлигини тизимли равишда, босқичма-босқич ривожлантирамиз, деган хаёл пайдо бўлди.

Биринчиси, ҳар қандай миллий иқтисодиётнинг ривожланиш устунлари бўлган кичик ва ўрта бизнесни рад этиш, оқибатда марказлаштирилган инвестиция киритишга жуда боғлиқ бўлган иқтисодий моделни яратишга олиб келди. Бу эса ўз навбатида ташқи қарз олиш ва инвестиция лойиҳаларини салбий танлашга боғлиқ (қанчалик қиммат бўлса, шунча яхши ва натижа қачондир келади).

Иккинчидан, биз сиёсий ислоҳотларни деярли бошламадик.

Масаланинг чўққиси шуки, ўтган президентлик сайловларига қарамай, янги ҳукумат сайланмаган. Биз ҳаммамиз “яхши ишлаётган нарсани ўзгартирмаслигимиз керак” деган фикрга қўшилганимиздек.

Сўз эркинлиги, эҳтимол, биз ҳақиқатан ҳам олдинга қадам ташлаган ягона йўналишдир. Лекин, ҳамма жойда ҳам эмас. Ҳар доим эмас. Унчалик аниқ эмас. Ортга қайтиб бўлмайдиган даражада эмас. Ҳаммаси жуда нозик.

Шунга қарамай, катта ривожланишлар бор.

Нега?

Биз ислоҳотларни силжитдик.

Сўз эркинлиги учун ислоҳотлар ҳақида гапириш эркинлиги эса бизнинг энг катта ва муҳим ютуғимиздир.

Биз олдинги қарорлар ижросини таъминлаш учун янги қарорлар қабул қиламиз. Лекин, олдинги қарорлар ундан олдин чиқарилган қарорлар бажарилмаганлиги учун ишламаяптику.

Бу ҳақда чексиз гапирамиз. Шафқатсизларча танқид қиламиз, фактлар келтирамиз, бир-биримиз билан баҳслашамиз.

Баъзан сиз ўйлай бошлайсиз: бу ҳақиқий сўз эркинлигими ёки унга тақлидми?

Аммо, биз, умуман эркинлик кўрмаган одамлар шунга ҳам хурсандмиз.

Эркин фикр алмашиш барибир ёлғонни сезиш ва аста-секин бу нарсаларни қайта кўриб чиқишда ажойиб натижаларни бера бошлади. Биз секин эски фикрлашдан узоқлашяпмиз (ақлий жиҳатдан) ёки буни оғриқли бўлса ҳам хоҳламаслигимизни секин англай бошладик.

Биз тушуна бошлаган асосий нарса шуки, бизга 500-1000 оила бахтли яшайдиган, лекин ҳар куни 12 миллион оила зўрға қийналиб кун кечирадиган жамият керак эмас.

Бунга қандай етиб келдик? Бу ҳақда кейинги постда.