Янги эпидемия бошланиш арфасидами?

Европа ва Шимолий Американинг бир қатор мамлакатларида одамларнинг маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Айни вақтчага ОАВлари тарқатган хабарлар:

– Одамга юққан инфекциянинг биринчи ҳолатлари Италияда (бемор яқинда Канар оролларидан қайтган) ва Швецияда қайд этилган.

– Канадада ўндан зиёд ҳолатлар мавжуд, аммо ташхис ҳали лаборатория текширувлари билан расман тасдиқланмаган. Шу билан бирга, юқтирганларда касалликнинг барча белгилари намоён бўлмоқда.

– Францияда ҳам биринчи шубҳалар пайдо бўлган. Улар ҳам тест натижаларини кутишмоқда.

– Касаллик асосан Африканинг маркази ва ғарбий қисмидаги тропик ўрмонлар яқинида жойлашган чекка ҳудудларда учраган. Вирус ҳайвонлардан одамларга юққан.

– Маймунчечак эпидемияси учун ўлим даражаси 10% дан ошмайди.

– Африкадан ташқарида биринчи эпидемия 2003 йил баҳорида АҚШнинг Ғарбий қисмида содир бўлганлиги маълум қилинди.

– “Роспотребнадзор” берган маълумотига кўра, вирус Россия кузатилмаган. Мамлакатда чегарада санитария-карантин назорати кучайтирилган бўлиб, инфекцияларни тезкор аниқлаш учун тест тизими яратилган.

Бу ўзи қандай вирус?

Маймунчечак кам учрайдиган юқумли касаллик бўлиб, иситма, умумий интоксикация ва экзантема билан тавсифланади. Қўзғатувчиси поксвируслар оиласига мансуб вирусдир. У биринчи марта 1958 йилда касал маймунлардан ажратилиб ўрганилган. У тузилиши ва хоссалари бўйича инсон чечак вирусига ўхшайди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маймунчечак вируси антигеник жиҳатдан қараганда вариола вирусига кўпроқ ўхшайди. Товуқ эмбрионларининг қобиғида яхши ўсади ва кўпаяди.