Бу ҳақда Mastercard ижрочи директори Михаил Майбах (Michael Miebach) Швейцариянинг Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон Иқтисодий Форуми саммити доирасида журналистларнинг трансчегаравий тўловларга имкон берувчи банклаларо хабарлашув тизими SWIFT 5 йилдан кейин мавжуд бўладими деган саволиги “йўқ” деб жавоб берди.
Бошқа бир гуруҳ мутахассислар SWIFT тизими вақт ўтиши билан ўз доминантлигини йўқотиши мумкинлигини, бироқ бу 5 йилда бўладиган иш эмаслигини таъкидлаб ўтишган.
Маълумот ўрнида SWIFT тизими 1973 йилда асос солинган бўлиб штаб квартираси Бельгияда жойлашган ва ҳозирда 200 дан ортиқ давлатларнинг 11000 дан ортиқ молиявий муассасаларни бир-бирига боғлаган бўлиб, кунига ўртача 42 миллион хабар алмашинувини таъминлайди. Бугунга келиб ушбу тизимдан сиёсий мақсадларда фойдаланиш воситасига айлантирилгани сабабли унга муқобил тизимлар яратишга бўлган қизиқиш ортган.