Қозоғистон 2022 йил биринчи чоракда Марказий Осиё ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари орасида иш ҳақининг ўсиши бўйича етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни Беларус ва Россия эгаллади. Буни Евроосиё иқтисодий комиссияси маълумотлари тасдиқламоқда.
Уларга кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 23,7 фоизга (285 433 тенге ёки 627 долларгача) ошган. Иккинчи ва учинчи ўринларни Беларус (17,1 фоизга ўсиш, 1554 Беларус рубли (ёки 551 АҚШ доллари)) ва Россия (15 фоизга ўсиб, 60 101 рубль ёки 709 доллар) эгаллади.
Шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари рейтингида иш ҳақининг энг кўп ошгани Қирғизистон (11,4 фоизга, 20 943 сўм ёки 234 долларгача) ва Арманистонда (9,6 фоизга, 212 767 драм ёки $437долларгача) кузатилган.
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатда иш ҳақининг ўсиши 19,1 фоизни ташкил этди – 3,426 миллион сўм ёки 305 доллар). Азия-Плюс нашрининг мамлакат статистика агентлигига таяниб хабар беришича, Тожикистонда ўртача ойлик иш ҳақи 13,7 фоизга ошиб, 1747 сомоний ёки 155 долларни ташкил қилган.
Шу билан бирга, мамлакатлар рейтингида ўртача ойлик (“соф” – солиқлар тўланганидан кейин) иш ҳақи миқдори бўйича Қозоғистон 104 мамлакат ичида 77-ўринни эгаллади ва унинг миқдори бор-йўғи 415,69 долларни ташкил этди, деб хабар беради Numbeo. Энг юқори иш ҳақи Швейцария, Сингапур ва Австралияда, энг пасти эса Шри-Ланкада қайд этилган.
Ўзбекистон бу рейтингдаги 104 мамлакат ичида фахрли 94 ўринда.