Ўзбекистонда шакарнинг биржа нархи барқарорлашмоқда.
Республика товар-хомашё биржаси матбуот хизмати хабарига кўра, 10-14 июнь кунлари ўтказилган очиқ аукцион савдолари якунларига кўра, барча тоифадаги шакарнинг кунлик ўртача нархи бир тонна маҳсулот учун 14554,5 минг сўмдан 10754,9 минг сўмга (26,1% га) пасайган. Ўтган давр мобайнида биржага 6004 тонна шакар чиқарилган бўлиб, унинг бутун ҳажми сотилган. “Хоразм шакар” МЧЖ биржа савдолари орқали 3 минг тонна, “Ангрен шакар” МЧЖ 3 минг 4 тонна шакар сотган.
Ҳаммаси бўлиб 2022 йил 1 июндан 10 июнгача 19646,0 тонна шакар сотилган бўлиб, бу кўрсаткич кунига ўртача 2455,8 тоннани ташкил этади. Хусусан, ой бошида биржада 3000 тонна шакар сотилган бўлса, 10 июнь куни 2002 тонна шакар ёки 33,3 фоизга (998 тонна) кам сотилган.
Жорий йилнинг июнь ойининг биринчи ўн кунлигида товар-хомашё биржасида сотилган шакарнинг минимал нархи бир тонна учун 11984,7 минг сўмни, максимал нархи 14554,5 минг сўмни, ўртача нархи эса 13108,4 минг сўмни ташкил қилган.
Биржа аукционларида таклиф қилинган шакарнинг энг кичик ҳажми 7-8 июнь кунларига тўғри келди (2000 тонна). Энг катта ҳажм (3 072 тонна) 3 июнь куни сотилган. Бу даврда кунига ўртача 2 минг 456 тонна шакар сотилган.