“Агро Трансформация” Хоразмда қандай ўтди?

Сайтимиз орқали ёритаётган лойиҳа доирасида соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш, агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ташкил қилинди.

3 кун давом этган семинарларда 531 нафар деҳқончилик ва фермерликка қизиқувчи ёшлар фаол бўлдилар.

Шунингдек, учрашувларда ёш фермерларнинг муаммолари ва уларнинг саволлари агробизнес экспертлари томонидан қизғин муҳокама қилинди.

“АгроТрансформация” лойиҳаси тез орада навбатдаги вилоятга йўл олади. Шундай экан бизни кузатишда давом этинг!