19-дан 23-декабрга қадар Самарқанд вилояти ёшлари аграр соҳадаги экспертлар бошчилигидаги Агро тренинглар иштирокчисига айландилар.
Мазкур тренингларда агробизнесда муваффақиятли фаолият олиб бориш сирлари – стратегик режалаштиришдан бошлаб барқарорликка эришиш босқичма босқич ўргатилди. Энг асосийси, бу лойиҳа ёшлар учун мутлақо бепул бўлганлиги.
Ташрифнинг илк кунида спикерлар Жомбой ҳамда Булунғур туманидан ташриф буюрган етакчилар, ёш фермерлар ва қизиқувчи ёшлар билан учрашишди. Қолган кунларда вилоятнинг Ургут, Пастдарғом, Нуробод, Нарпай, Пахтачи ва Каттақўргон туманидан ташриф буюрган етакчилар, фермер аёллар ва қизиқувчи ёшлар лойиҳа меҳмонига айландилар.
Ушбу семинарлар Самарқанд вилоятининг барча туманларида ўтказилиб, 2000 га яқин етакчи ёшларни ва ёш фермерларни қамраб олди.
Шу каби семинар-тренинглар Сизнинг ҳам вилоятингизда ташкил этилишини истасангиз, изоҳларда ўз фикр ва таклифларингизни ёзиб қолдиринг!
Китоблардан ўқиганларимизни эмас, амалиётда синаганларимизни ўргатамиз!