Москвага расмий ташриф билан келиб Марказий Осиё ҳақида бир қатор баёнотлар қилган Путин меҳмони Си Цзиньпин ҳақида бир шингил:
Бу икки диктаторнинг умумий ва ўхшаш жиҳатлари кўп! Келинг Си Цзиньпин қандай қилиб ХХРда шахсга сиғинишни қайтаргани, давлат аппаратидан содиқ бўлмаганларни тозалагани, блогерларни ҳибсга қаматгани, фанда цензура кучайтирилгани ва “қайта тарбиялаш лагерлари” яратилгани ҳақида гапирамиз.
Си 2012 йилда ҳокимият тепасига келганидан бери автократияни мустаҳкамлади, сўнгги ўн йилликлардаги ислоҳотларнинг аксарият қисмини бекор қилди ва ўзи атрофида бир гуруҳ тарафдорлар тўплади. Шу билан бир қаторда, Си “Ғарб қадриятлари” ва “Ғарб либерализми”ни рад этиб, Ғарбга қарши кайфиятни яратди ва сақлаб қолди.
2013 йилда Си машҳур ва мухолиф блогерларни таъқиб қилиш, ҳибсга олиш ва оммавий таҳқирлашдан бошлаб интернетни цензура қилди. Чарлз Сю сутенёрликда, Кин Хухо эса яна бир неча айбловлар билан қамалди. Улар ва бошқа блогерлар телевидение орқали узр сўрашга мажбур бўлдилар.
Давлат онлайн контентни тартибга солишни бошлади: “миш-мишлар” учун жиноий жавобгарлик жорий этилди – русча сохта янгиликларнинг аналоги. Кампаниянинг дастлабки тўрт ойида 100 000 дан ортиқ Weibo (Хитойдаги ижтимоий тармоқ) фойдаланувчилари ҳукумат томонидан ўчирилди ёки чекланди.
2018 йилда учта йирик телеканал ягона ахборот тармоғига айлантирилиб, марказий тарғибот бўлими назорати остига ўтказилди. Барча кино маҳсулотлар ҳам шулар қаторига киритилди.
Цензура фанга таъсир қилди. 2018 йилда “Цзиньпин фикрлаш институтлари” ташкил этилди. Академиклар ва ўқитувчилар цензура органлари билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлдилар. Агар уларнинг ишларида “номақбул” элементлар бўлса, муаллифлар ўқитишдан четлаштирилади, даромаддан маҳрум қилинади.
Бутун бир этник гуруҳ – уйғурлар тозалаш остида қолди. Улар учун Си “қайта тарбиялаш лагерлари” – асосан қамоқхоналар қурди. У ерда бўлган кузатувчилар зўравонлик ва қийноқлар ҳақида сўзлайдилар: маҳбусларга сув билан қийноққа солинади, калтакланади ва зўрланади. Улар мажбуран стерилизация қилинади.
Тўғридан-тўғри геноцид, яъни Хитой ҳукуматининг уйғур аҳолисини сунъий тартибга солишга уринишлари ҳақида далиллар мавжуд. Лагерларда улар стерилизациядан ўтишга мажбур бўладилар, бу мажбурий стерилизация минтақада Хитойнинг қолган қисмига қараганда 8 баравар юқори.
Бу Муҳтарам Си сиёсати ҳақида қисқача маълумот. Путин нима хоҳлаши ва Украинада нималар қилаётганлигини биласиз. Куни кеча шу икки инсон Ғарб ва Марказий Осиё мулоқотлари ҳақида фикрларини билдирдилар.