Бу сафар Туркманистон оммавий ахборот воситалари картошкадан антисептик ихтиро қилганлигини эълон қилди.
Туркманистон Фанлар академияси Кимё институти олимлари картошкадан синтез қилинган ёд асосидаги антисептик ихтиро қилдилар. Бу ҳақда Туркманистон давлат ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, тадқиқотлар “Марказий Осиёдаги ягона кўчма экологик лаборатория”да ўтказилган. Натижада картошкадан “хоссалари жиҳатидан поливинил спиртдан кам бўлмаган юқори молекуляр бирикма” олиш мумкин бўлган. Айнан импорт қилинаётган поливинил спиртини, улар «йодомал» номи остида патентланган янги дори билан алмаштиришни режалаштирмоқдалар.
Давлат ахборот агентлиги янги дори “бутун дунёда кенг қўлланиладиган антисептик йоданол билан бир хил хусусиятларга эга” эканлигини яширмаяптилар. Йодолда калий ёдидидан ташқари бир хил поливинил спирт мавжуд дейилмоқда.
P.S. нима ҳам дейиш мумкин!? вақтингиз бўлганда мазкур ҳаволада карантин даврида бирорта ҳам COVID-19 вируси билан расмий тарзда касаллик эълон қилинмаган Туркманистонда вирусга қарши кашф этилган ихтиролар билан танишиб чиқишингиз мумкин.