Қирғизистонда президентликка асосий даъвогарнинг “ёрдамчиси” парламент депутатидан пул ундирмоқчи бўлган. Парламент аъзоси Қубаничбек Жумалиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига товламачилик учун ҳибсга олинган шахсни Садир Жапаровнинг ёрдамчиси эканлигини айтган.
Жумалиев 5-декабр куни полицияга мурожаат қилиб, “молия полициясида судгача бўлган ишларни тўхтатиш” учун 3 ҳафта давомида ундан 2000 АҚШ доллари ундиришга ҳаракат қилган шахсга нисбатан чора кўришни талаб қилган.
Талончи ҳибсга олинган ва у Қирғизистон президентлигига номзодини илгари сураётган Садир Жапаровнинг ёрдамчиси эканлигини даъво қилмоқда.