ЖССТ Дания, Австралия ва Голландияда қайд этилган коронавируснинг янги турини эълон қилди. Мазкур вируснинг келиб чиқиш “ўчоғи” деб Буюк Британия кўрсатилмоқда.
Янги штаммнинг тез тарқалиши туфайли Лондонда ва Англиянинг жануби-шарқида қаттиқ изоляция жорий этилди. Бунинг оқибатида бир қатор мамлакатлар Буюк Британия билан парвозларга тақиқ жорий этди.
Англия бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, янги штамм 70 фоиз кўпроқ юқумли бўлиши мумкин. Аммо, бу оғирроқ касалликка олиб келиши ёки юқори ўлим билан боғлиқлиги тўғрисида ҳали ҳеч қандай далил йўқ дейилмоқда тарқатилаётган ахборотларда.
Pfizer вакцинаси унга қарши қанчалик самарали эканлиги ҳали маълум эмас. Англия ҳукумати ундан фойдаланишни декабр ойи бошида маъқуллаган эди.