Жаҳон иқтисодиёти 2020: рақамлардаги капитализм

2020 йилда Марказий банклар активлари ўсиши глобал молиявий инқироз даврига қараганда 2 баровар кўп бўлди.

Атлантика кенгашининг шарҳига кўра, сўнгги саккиз ой ичида дунё марказий банкларининг активлари 7 триллион долларга ўсган. Ушбу миқдор 2008-2009 йиллардаги глобал молиявий инқироз даврида марказий банклар активлари ўсишидан икки баравар кўп демакдир.

☑️Банк регуляторлари ҳозирги вақтда барча ривожланган иқтисодиётларда хусусий ва давлат сектори қимматли қоғозларини бир марталик сотиб олувчилар ҳисобланади. Харидлар молиявий барқарорликни таъминлайди, аммо пандемия заифлашиб бориши билан пул-кредит сиёсати ва миқдорий юмшатиш хатарлари ҳақида жиддий саволлар туғдиради, дейди таҳлилчилар.

☑️ Жаҳон банкининг ҳисоб-китобларига кўра дунё бўйлаб 115 миллиондан ортиқ одам қашшоқликка маҳкум.

☑️ «пандемия» даврида Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВФ) 83 мамлакатга 100 миллиард доллардан зиёд ёрдам кўрсатди.

☑️ 75 та энг қашшоқ давлатлар глобал ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 3% ни ташкил қилади ва уларнинг умумий қарзи 1 триллион доллардан сал кўпроқ.

☑️ 2020 йилда Хитойда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 1,9 фоизни ташкил этади.

☑️JP Morgan Chase Bank 2020 йил давомида ҳар куни 2,8 триллион долларлик электрон тўловларни амалга оширди, бу бир ҳафталик АҚШ ЯИМга тенг.

☑️ Ўртача даромадли мамлакатларнинг «пандемия» дан умумий зарари 6,8 трлн. Шу билан бирга, мактабларнинг ёпилиши сабабли жисмоний шахсларнинг тахминий даромад йўқотиши 6777 долларни ташкил этди.

☑️ 2020 йил ноябрь ойига келиб Қўшма Штатларда узоқ муддатли ишсизлик 4 миллион кишига етди, бу умумий ишсиз аҳолининг тахминан 37 фоизини ташкил этади. Бу 27 ҳафта ёки ундан узоқ вақт давомида ишсиз бўлган одамлар хисобланади.

☑️ АҚШда ўртача ишсизлик 13,3% ни ташкил этмоқди. Ирқлар кесимида кўриб чиқилса ишсизлик: испанлар 17,6%, афроамерикаликлар 16,8%, осиёлик америкаликлар 15%, оқ танлилар 12,4%.