Президент Тоқаевнинг “Егемен Казақстан” газетасида қозоқ тилидаги катта мақоласи босилди.
Мақолада кўплаб ечимини кутаётган масалаларга ойдинлик киритилган. Шу билан бирга, Россиянинг биринчи каналидаги кўрсатув эфирида россиялик депутат Вячеслав Никонов томонидан “Қозоғистон ҳудуди Россиядан совға” деб айтилгандан сўнг жамоатчилик орасида анчадан бери муҳокама этиб келинаётган масалага алоҳида тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирган.
“У ҳар қандай усул билан миллий манфаатларни ҳимоя қилиш ва Қозоғистоннинг ҳудудий яхлитлигига шубҳа қиладиган ва провокацион ҳаракатларга йўл қўядиганларга қарши туриш зарурлигини ёзган.
Тоқаев, шунингдек, Қозоғистон ерлари чет элликларга сотилмаслигини яна бир бор таъкидлаган.
“Ҳеч ким бизга бу улкан ҳудудни бермади. Бизнинг тарихимиз 1991 ёки 1936 йилларда бошланмайди.
Халқимиз Қозоқ хонлиги даврида, ундан кейин Олтин Ўрда, Турк хоқонлиги даврида, хун ва саклар даврида яшаган. Шундай қилиб, миллий тарихимизнинг илдизлари чуқур қадимийликда ётади. Аммо тарих билан сиёсатчилар эмас, тарихчилар шуғулланиши керак”.