АҚШда “Россия разведкаси” учун ўғирлик содир этишда гумон қилинган аёл ушланди

Гап шундаки, Америка ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Россия Ташқи разведка хизматига АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси Спикери Ненси Пелосининг ўғирланган ноутбукини топширишни режалаштиришда гумон қилинган аёлни ҳибсга олди, дея АҚШ Адлия вазирлигига таяниб “Hill” нашри хабар бермоқда.

Гумон қилинувчи аёлнинг исми Рилей Жунь Уилямс, у душанба куни Пенсилвания штатида ҳибсга олинган. Адлия вазирлигининг ҳужжатларига кўра, ҳозирги пайтда унга кириш тақиқланган ҳудудга қасддан ноқонуний кириб бориш ва Капитолий ҳудудидаги ноқонуний хатти-ҳаракатларда айбланмоқда.