Маълум қилинишича, такомиллаштирилган алифбо лотин алифбосининг асосий тизимининг 31 та белгисини ўз ичига олган бўлиб, қозоқ тилининг 28 та товушини тўлиқ қамраб олган яъни қозоқ тилининг ўзига хос товушлари ә (ä), ө (ö), ү (ü), ұ (ū) ва ғ (ğ), ш (ş) диакритик белгилар умлаут (̈), макрон (ˉ), седил (̧), бревис (̌) халқаро амалиётда тез-тез ишлатилган.

Алифбо қозоқ тилининг ёзма амалиётида мустаҳкамланган “битта товуш – битта ҳарф” тамойилига мос келади. 2023 йилдан 2031 йилгача янги алифбога босқичма-босқич ўтиш режалаштирилган.