Шимолий Кореяда мамлакат ҳудудига Жанубий Кореянинг фильмлари ва мусиқаларини олиб кириш ва тарқатиш учун жазо кучайтирилди.
КХДР фуқаролари мамлакатга таъқиқланган товарларни олиб киришса уларга ўлим жазоси қўлланилиши мумкин, бу ҳақда Миллий разведка хизматининг ёпиқ брифинг натижаларидан сўнг Жанубий Корея депутати Ха Тхэ Ген Ренхап агентлигига айтган.
Агентликнинг таъкидлашича, Шимолий Корея маъмурияти КХДР жамиятидаги анти-социалистик ва бошқа «душманлик» ҳодисаларига қарши курашни кучайтириш доирасида бундай чораларни жорий қилиши мумкин.
Яқинда мамлакатда реакцион ғоялар ва маданиятга қарши курашиш тўғрисидаги қонун кучга кирди.