Қўшниларимизда жорий йилда ёғингарчилик кам бўлиши, сув масаласида мамлакатимизда муаммолар кузатилиши ва бу борада Тожикистон кўмак кўрсатиши тўғрисида материал чоп этилди. Уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
“Ўзбекистонлик энергетиклар март ойидаги кучли ёмғирларга умид қилмоқдалар.
Ўтган ёзда Тожикистон Ўзбекистонга сув масаласида ёрдам берганлиги боис, кўпчилик, жумладан мутахассислар ҳам, – сув камлиги сабабли куз- қиш даврида мамлакатни ўзида энергия чеклови жорий этилганини айтган эди.
Ўзбекистон жорий йилдаги суғориш мавсумида 2008 йилда кузатилган кескин сув танқислигига дуч келиши мумкин, деб хабар берди Сув хўжалиги вазирлиги.
Ушбу прогноз республикадаги гидрометеорологик вазиятни таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар асосида тузилди.
Ўсимликлар ўсиши ва ривожланиши давридаги вегетация вақтида (апрелдан сентябргача) трансчегаравий ҳисобланган Амударё ва Сирдарёда сув ҳажмининг кучли пасайиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг маълумотларига кўра, агар ҳозирги ёғингарчилик миқдори айни вақтдагидек давом этса, вегетация даврида сув таъминоти даражаси меъёрдан 25 фоизга пастлайди ва 2008 йил даражасига тушади.
Ҳозирда Ўзбекистон сув омборлари сув билан тўлдирилмоқда, аммо айни вақтда захиралар даражаси аввалги йилларга қараганда анча паст. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги март ойидаги мўл ёғингарчилик оқибатида қишлоқ хўжалиги саноати учун етарли сув захираларининг тўпланишига умид қилмоқда. Эслатиб ўтамиз қишлоқ хўжалиги саноати Ўзбекистон ЯИМнинг бешдан бир қисмини ташкил қилади.
Очиқчасига…
Тожикистон ҳудудининг 90% дарёлар оқимини шакллантиришда иштирок этади, деб ҳисоблайди республика сув хўжалиги вазирлиги.Мамлакат сув ресурслари музликлар, дарёлар, кўллар, сув омборлари ва ер ости сувлари ҳисобига шаклланади.
Тожикистон ҳудудида ҳар йили ўртача 64 куб километр (км³) сув ҳосил бўлади, шундан 98,2 фоиздан ортиғи Амударё дарёси ҳавзасини, 1,8 фоизга яқини Сирдарё ҳавзасини шакллантиради.
Тожикистон дарёлари, ўз навбатида, йилига ўртача Орол денгизи ҳавзасига борувчи сув оқимининг 55,4 фоизини ташкил қилади.
Республикада ўртача йиллик ёғингарчилик 760 мм атрофида бўлиб, бу миқдор мамлакат жанубидаги айрим минтақаларида 100 мм дан Помирнинг тоғларида 2400 мм гача ўзгариб туради.
Тожикистон ёрдам бериши мумкин?

Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг маълумотларига кўра, республика аслида ўз ҳудудида ҳосил бўлган сувнинг 17-20 фоизидан фойдаланади.
Шуни тушуниш керакки, республика трансчегаравий дарёларнинг қуйи оқими мамлакатлари сингари истеъмолчи эмас, шунчаки сувдан фойдаланувчидир.
Тожикистон қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жуда оз миқдордаги сув ресурсларини истеъмол қилишига сабаб республика ҳудудининг 93 фоизини тоғлар ташкил қилишидир.
Тожикистонга сув асосан электр энергиясини ишлаб чиқариш учун керак. Бинобарин, баҳорги-ёзги даврда маълум миқдордаги сув Гидроэлектр станциясининг сув омборлари томонидан тўпланиб, бу захиралардан куз-қиш даврида, дарёнинг оқими анча камайган пайтда электр энергиясини ишлаб чиқариш учун фойдаланади.
Ушбу сувни тўплаш фақат Марказий Осиёдаги сувни мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссияси томонидан белгиланадиган сув олиш лимити ҳисобига амалга оширилади.
Сўнгги йилларда Тожикистон ўзига берилган лимитдан ҳам амалда фойдаланмаяпти. 2019 йилда республиканинг сув олиш миқдори 12,7 миллиард кубометр сувни ташкил этди, яъни республика ўз ҳудудида ҳосил бўлган сув ресурсларининг 19,8 фоизидан фойдаланиши бўйича лимит олди. Бироқ, йил якунлари бўйича республика 10,7 миллиард кубометрни сувдан фойдаланган.
2020 йилда Тожикистон томонидан қанча миқдорда сув ишлатилиши тўғрисида расмий маълумотлар йўқ, катта эҳтимоллик билан, авваалги йиллар каби кам ишлатиш тенденцияси давом этган.
Таъкидлаш лозим, ўтган йилнинг ёзида республика раҳбарияти сув ресурсларини тўплаш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапирган ва куз-қиш даврида мамлакат аҳолиси электр энергиясининг кескин танқислигига дуч келди: қишлоқ аҳолиси ҳозирги кунларда ҳам тунда “электр энергияси” етишмаслигидан азият чекди. Тожик энергетиклари ўтган ёзда сув лимитидан фойдаланиш бўйича аниқ тушунтириш бермаган.
Бироқ, Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигининг сайтида 2020 йил 20 июлдаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида “Тожикистон денгизидан” (Қайроққум сув омбори) қўшимча сув олиш бўйича келишувларга эришилди деган хабар кўп нарсага “аниқлик” киритди.
Хабарда айтилишича сув омборидан қўшимча сув олиш учун 1,5 миллиард сўм миқдорида моддий-техник ресурслар ажратилган, улар фойдаланиб бўлингандан сўнг, миннатдорчилик белгиси сифатида Тожикистонга бериб юборилади.
Демак, Тожикистон ўз лимитини қўшнилари билан баҳам кўрди, лекин тескариси бўлиб лимитдан ўз фойдасига фойдаланганда қўшничилик бироз бошқача бўларди.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, қўшнилар билан бўлишиш бу яхши, бироқ бу нарса мамлакатнинг ўз аҳолисига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак.
Биз ўз навбатида қўшни мамлакат ОАВ лари ҳам Марказий Осиёда геосиёсий вазиятда катта ўрин тутувчи сув масалаларини кўтариб чиқаётганликларига эътибор қаратмоқдамиз.
Март ойида ёмғир кўп ёғишини тилаб қоламиз…