Қозоғистонда сув танқислиги бошланди

Қўшни республикани қўшимча сув миқдори билан таъминлашга ёрдамга бизникилар, Тожикистон ва Қирғизистон ёрдамга келди. Ёрдамнинг эвазига электр энергияси, ёқилғи-мойлаш материаллари ва қишлоқ хўжалиги техникаси берилади.

Тожикистон тезкорлик билан Баҳри-Тожик сув омборидан (Қайроққум сув омбори) трансчегаравий Дўстлик каналининг Қозоғистон қисмига сув етказиб беришни кўпайтирди.

Қозоғистонда 2040 йилга келиб сув танқислиги 50 фоизга етиши мумкин. Тожикистондан сув “қўшиш” тўғрисида қарор яқинда қабул қилинган. Бунинг эвазига Қозоғистон республикага ускуналар ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб беради.

Шундай қилиб, 370 миллион кубометр сув ўрнига  Қирғизистонга 370 миллион  Ўзбекистонга 250 миллион кВт/с электр энергияси берилади.

Бироқ, Қозоғистонга ёрдам кўрсатаётган, Қирғизистоннинг ўзида сув етарли эмас. Шу сабабли у ерда деҳқонлар норозилигини ва уларни митингларни ўтказишига олиб келди.

6 август куни Туркманистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммитида сув муаммоси марказий масалалардан бирига айланиши аниқ.