Таҳлил: 15 йил ичида газ энг кўп талаб этиладиган минералга айланади

Ушбу прогнозни McKinsey & Company халқаро консалтинг компаниясининг ҳамкори Алессандро Агоста берди.

Эксперт нефтга бўлган талаб пандемия фонида тушиб кетганини таъкидлади. Аммо газ янада барқарор манба бўлиб чиқди.

Агостанинг таъкидлашича, суюлтирилган табиий газ глобал газ саноатида энг тез ўсиб бораётган талабга эга сегмент бўлади. Шу билан бирга, “кўк ёқилғига” бўлган эҳтиёжнинг 80 фоизини қувур орқали қондириш давом этади.