Абхазиянинг бунга нима алоқаси бор?
Абхазия давлат рақамига эга машиналар эгалари Бишкекнинг марказий майдонига йиғилишди.
Гап шундаки, мамлакатда рейдлар ўтказилмоқда, бундай машиналар божхона қонунчилигини бузгани учун ҳибсхонага олиб кетилмоқда.
Ҳайдовчилар божхона бундай машиналарга рухсат берган холда чегардан ўтказиб юбормоқда бироқ, улар машиналарни «қонунийлаштириш» керак деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Абхазия давлат рақамига эга автомобилларни олиб кириш амалиёти уч йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд. Намойишчилар президент девони жойлашган Ҳукумат уйига йўлдида тўпландилар.