Европа Иттифоқи Қирғизистон расмийларини Венеция Комиссияси ва ЕХҲТ / ДИИҲБ хулосаларини эътиборсиз қолдирмасликка чақирди.
Уларнинг фикрига кўра, янги Конституция лойиҳаси мамлакатдаги ҳокимият мувозанатига таҳдид солмоқда.
Асосий қонуннинг янги таҳририда президент ваколатлари жуда кучайган бўлиб, бош вазирнинг ваколатлари қисқартирилган.
Энг қизиқ нарса Вазирлар Маҳкамасини президент маъмурияти раҳбари бошқаради ва президент ижро этувчи ҳокимият учун жавобгар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, қўшни мамлакатдаги янги конституция бўйича референдум 11 апрелга белгиланган.