Материалда келтирилаётган бюджет ташкилотлари томонидан адолатсиз ойлик маошларнинг тақсимланиши бўйичадир. Мазкур ҳолат Қозоғистон мисолида келтирилган бўлсада, бизнинг юртимиздаги кўринишлар билан кўп томондан ўхшаш.
Адвокат Жангелда Сулаймоновнинг сўзларига кўра, Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси топ-менежерининг маоши 2,2 миллион тенге. Маълумотлар Молиявий ҳисобот депозитарийининг веб-сайтидан (dfo.kz) олинган.
Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси ходимлари ўртача иш ҳаққи олувчи фуқаролардан деярли 10 баравар кўпроқ ойлик маош олаётгани кўпчиликни ҳайрон қолдирмоқда. Агар Қозоғистонда ўртача ойлик номинал иш ҳаққи 223 213 тенгени (1 тенге – 24,70 ўзб. сўмига тенг) ташкил этадиган расмий статистик маълумотларга (бундай маълумотлар қандай тайёрланишини биламиз)ишонилса, бу ойлик маоши жуда катта миқдорда эканлигини англаш мумкин бўлади.
“Агар энг кам иш ҳаққи билан ишлаётганларнинг иш ҳаққини таққосланса, бу бутунлай ачинарли ҳолат бўлади. 2,2 миллион танга тўплаш учун энг кам ойлик иш ҳаққи билан ишлайдиган одам деярли 52 йил давомида еб-ичмаслиги ва бир кийим сотиб олмаслиги керак бўлади. Бу ижтимоий адолатми?” дейилмоқда материалда.
Албатта, топ-менежерлар ўзларини четлаб ўтишлари мумкин: Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг сармоявий даромади 2020 йилда 1,3 трлн.тенге Пенсия активларининг ҳажми ҳозирда 12,6 трлн.тенге яъни, рентабеллик 10% дан сал кўпроқ. Бу ҳар қандай иккинчи даражали банкдаги омонат билан бир хил. Шу билан бирга, жамғарма харажатлари йилига 30 миллион долларни ташкил этмоқда.
P.S. биздаги ҳолатлар бўйича ҳам фикрлар билдирсангиз мақсадга мувофиқ бўлар эди.