Таркибий ўзгаришлар бор
Расмий статистикага кўра, 2021 йилнинг уч ойида, аҳолининг жами даромадлари 22,1%га ўсган, даромадларнинг реал ўсиши 9,8%ни, жон бошига реал ўсиши эса 7,7%ни ташкил этган.
Жон бошига энг катта даромад ҳалиям Тошкент шаҳрида – 6,3 млн.сўм. Энг паст кўрсаткич – Наманганда – 1,9 млн.сўм.
Аҳоли даромадларининг реал ўсиши суръати бўйича Хоразм вилояти 11,2%лик кўрсаткич билан барча ҳудудларни ортда қолдирган. Бунда пул ўтказмаларининг ўрни алоҳида.
Ўзбекистонликларнинг жами даромадлари таркибида трансфертлар, хусусан, пул ўтказмаларининг улуши ўтган йилги 25,3%дан 27,7%га етган.
Мол-мулкдан (ижара, фоизлар, дивидендлар) олинган даромадлар улуши эса, аксинча 6,0%дан 3,7%гача пасайган. Мол-мулкдан олинган жами даромадларнинг 54,6%и фақат Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Бошқача айтганда, дивиденд олувчилар ҳам Тошкентда, депозитдан фоиз олувчилар ҳам, ижара даромадига эгалар ҳам Тошкентда жамланган.
Бу яхши кўрсаткич албатта. Бироқ, “Ташқи бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўйича хатарлар юқорилигича қолмоқда”
Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш бўйича қарорнинг Пресс-релизи эълон қилинди.
Саналган хатарлар қаторида озиқ-овқат нархлари бўйича кутилмалар алоҳида ўрин тутади.
Хусусан, релизда қайд этилишича:
“Қисқа муддатли истиқболда айрим турдаги асосий озиқ-овқат нархларининг сезиларли ўсиши, бир томондан, ҳосилдорликнинг кам бўлганлиги ва айрим давлатлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари экспортига нисбатан киритилаётган чекловлар таъсирида ташқи бозорлардаги нархларнинг ўсиши билан изоҳланса, иккинчи томондан, ушбу маҳсулотларни импорт қилишда концентрация даражаси ва ички ишлаб чиқаришда таннарх харажатларининг нисбатан юқорилиги билан изоҳланади”.
“Озиқ-овқат нархлари динамикаси бўйича хатарларнинг ошиб бориши шароитда ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлашда мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш бўйича ягона давлат стратегияси, импорт бозорларини диверсификация қилиш, импортда концентрациялашув даражасини пасайтириш ва транспорт харажатларини камайтиришга қаратилган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижасини беради”.
Материал “bankiroff” каналидан олинди