Бугун Душанбеда КХШТ Мудофаа вазирлари кенгаши бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берган эдик

Унда Россия ва Тожикистон мудофаа вазирларининг  алоҳида учрашуви бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг ҳарбий ҳамкорлиги тўғрисида бир нечта асосий маълумотлар:

▪️ Россиянинг 201-ҳарбий базаси Тожикистонда жойлашган. Бу Россия ҳудудидан ташқаридаги энг йирик ҳарбий иншооти ҳисобланади.

▪️ Россия тожик-афғон чегарасида хавфсизликни таъминлашга ёрдам беради.

▪️Тожикистон Россиядан қурол-аслаҳалар, ускуналар, алоқа воситаларини бепул олади. 2015 йилда Москва Душанбега қарийб 1 миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб беришни ва 2025 йилгача – Тожикистон армиясини модернизация қилишга эса 200 миллион доллар сармоя киритишни ваъда қилган.

▪️ Тожикистонга 122 миллион доллар миқдорида Ми-8 ва Ми-24 вертолётлари, 300 дан зиёд зирҳли техника, артиллерия мосламалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва алоқа воситалари етказилган.

▪️ Тожикистон ҳудудида россиялик ҳарбий инструкторлар фаолият олиб боради. Тожикистонлик зобитлар эса Россиядаги ҳарбий университетларда ўқитилади.

▪️ Россия ва Тожикистон мунтазам равишда қўшма машқларни ўтказиб туришади. Тожикистон-Афғонистон чегараси яқинида “Жангчи биродарлик” маневрлари мунтазам ўтказиб келинмоқда. Уларда КХШТнинг минглаб қўшинлари, авиация ва «Искандер» ракета тизимлари иштирок этада.