АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилиши, нималар кутилмоқда?

АҚШ разведкасининг Афғонистондаги маълумотларни тўплаш қобилияти ҳарбий инфратузилмага боғлиқ, деди Марказий разведка бошқармаси фахрийси Дуглас Лондон CNNга.

Бир нечта манбаларга кўра, қуруқликдаги тезкор ходимлар томонидан тўпланган разведка кўпинча Марказий разведка бошқармасининг яширин операциялари, шу жумладан учувчисиз самолётларнинг зарбалари учун жуда муҳимдир. «Керакли маълумот билан сиз операцияни бошлашингиз ва икки соат ичида минг чақирим нарида кимнидир ўлдиришингиз мумкин. Аммо сизда бирон бир разведка маълумотлари бўлмаса, қандай қилиб аниқ зарбалар беришингиз мумкин?”, – деди CNN манбаси, Афғонистондаги АҚШнинг аксилтеррор миссияси ҳақида ички муҳокамалар тўғрисида бевосита маълумотга эга.

Телеканалнинг ҳарбий манбасига кўра, Марказий разведка бошқармаси ҳарбийлаштирилган кучлари офицерларининг мақоми тўғрисида якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо айни пайтда улар қайтишни кутишмоқда.

Қўшма Штатлар ўз қўшинларини олиб чиқиб кетганидан кейин ҳам баъзи ходимлар қолиши режалаштирилмоқда, барибир бундай қўшин билан яширин операцияларни ўтказиш анча қийин бўлади.

АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Афғонистондан қўшинлар чиқарилгандан кейин АҚШ разведка маълумотларини йиғиш қобилияти пасайиб кетишини тан олди. Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, улар ал-Қоиданинг қайта тикланиши эҳтимолини кузатиш ва ўз вақтида жавоб бериш учун етарли кучга эга эканлигини таъкидлаб ўтди.

Марказий разведка бошқармаси директори Уилям Бернс ўтган ҳафта охирида Қобулга кутилмаган ташриф билан келди. АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда The Associated Press  исми ошкор этилмаган катта сиёсатчига асосланиб. Марказий разведка бошқармаси раҳбарининг ким билан учрашгани ҳақида хабар берилмаган.

Аввалроқ АҚШ президенти Жозеф Байден 1 майдан бошлаб Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланишини айтган эди. Оқ уй буни 11 сентябрга қадар якунлашни режалаштирмоқда. Ушбу операцияни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ Қатарда бомбардимончи самолётларни жойлаштирди.

Шу билан бирга АҚШ ҳарбий кучларини олиб чиқиб кетиш олдидан Афғонистонда АҚШнинг Сўнгги уч кун ичида афғон хавфсизлик кучлари Покистон, Пактика, Пактия ва Зобул вилоятларида келиб чиқиши толиблар бўлган 10 га яқин айғоқчини йўқ қилди. Уларнинг барчаси Покистон фуқаролари бўлган ва Афғонистон ҳукуматига қарши жангларда қатнашиш учун Афғонистонга кўчирилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, апрель ойида Дуранд линияси орқали Афғонистонга оқиб ўтган покистонлик жангарилар сони сезиларли даражада кўпайган.

Бу Афғонистон хавфсизлик кучлари билан жангларда Толибоннинг катта йўқотишларига ва толибларнинг қўшимча захирага бўлган шошилинч эҳтиёжига боғлиқ бўлиши мумкин дея таҳмин қилинмоқда.