Байденнинг Конгрессга биринчи мурожаати

Байден Конгрессга биринчи мурожаатида Америка “яна оёққа турмоқда” деди. Президентнинг нутқидаги бошқа тезислар:

▪️АҚШ ва РФ ўз манфаатлари йўлида ҳамкорлик қилиши мумкин. Вашингтон эскалацияни изламайди, аммо Россиянинг аралашуви ва киберҳужумлари учун жавоб беришини ваъда қилмоқда

▪️Америка Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида – НАТОнинг Европадаги каби ҳарбий таркибини режалаштирмоқда. Мақсад – “можаронинг олдини олиш”

▪️АҚШ Эрон ва КХДР таҳдидларига “дипломатия ва кучли ушлаб туриш орқали” қарши курашади

▪️ИШИД ва Ал-Қоида Яман, Сурия, Сомалида ҳамон мавжуд, Америка ҳушёр туриши керак

▪️АҚШ учун асосий террор таҳдиди оқ танли ирқчилар томонидан бўлаяпти

▪️Иқтисодиёт бойларга эмас, балки ўрта ва ишчи синфга асосланган бўлиши керак