Байденнинг Путинга бундай муносабати: бутун дунёга АҚШ ҳукумати истаганича сиёсат олиб бориши мумкинлигини яна бир бор кўрсатиб қўйишдир.
Аслида нима бўлган эди?
Ғарб давлатлари ҳам Россия президенти Владимир Путинни ўз халқига қарши уруш олиб бораётганликда айбламоқда: яқинда содир бўлган Алексей Навалний демократик ҳаракати тарафдорларининг репрессияларига қаранг. Кўпчилик Путин режимини умидсиз равишда нотўғрилигини билади. Буюк Британия ўтган ҳафта Россияни “душман давлат” деб атади. АҚШ ҳам бунга рози. Савол туғилади, Байден бу борада қандай йўл тутади?
Бу саволларга яқин кунларда аниқроқ ЖАВОБ бўлиши кутилмоқда. Байден ҳали ҳам ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни давом эттиришга умид қилаётганини айтган бўлсада, ўтган ҳафта дипломатик уруш кескин кўтарилганидан сўнг, икки давлат ҳукуматлари тўқнашув йўлига ўтдилар. Биринчи бўлиб, Москвани айбдор деб ҳисоблашаётган кенг кўламли “Solar Winds” киберҳужуми бўлиб ўтди. Бундан ташқари АҚШ разведкаси расмийлари Путинни 2020 йилги сайловларни Дональд Трамп фойдасига буриш учун тил бириктирганликда айбланмоқда.
Айтишларича, Байден Путиннинг Украинадаги Россияга алоқадор шахслар ёрдамида унинг ўғли Хантер Байденга ва билвосита ўзини номини қоралаш ҳаракатларига “яшил чироқ” кўрсатганидан норози бўлган. Илгарироқ бу айбловлар Трамп томонидан сайлов жараёнларида ишлатилган эди.
Бошқача қилиб айтганда, Байденнинг Россия билан муаммоси жуда шахсийга айланган. Ўтган сешанба куни нутқ сўзлар экан, у Путин 2016 ва 2020 йилларда ўтказилган жамоатчилик сўровномаларига аралашгани учун “тўлов тўлайди” деб огоҳлантирди. Навалний заҳарлангани ва режим мухолифларига қилинган бошқа ҳужумлар тўғрисидаги саволга у кескин жавоб берди. Унинг сўзларига қараганда: Путин «қотил» .
Шундан сўнг Россия ҳукумати зудлик билан дипломатларини чақириб олган ва Путин (таржимани ўзлаштириб қисқароқ қилиб айтганда) “ким нимада айбласа ўзи шундай бўлади” деб жавоб қайтарган эди.
Энди эса учрашувга тайёргарлик…
Ҳукуматга тегишли интернет нашрида: “Афсуски, илгари Москва Вашингтоннинг ҳаракатларига бундай муносабат билдирмаган”, – дея интервью берди сиёсий таҳлилчи С.Ткаченко.
«Бу биз томондан мутлақо нормал дипломатик қарор бўлди. Биз Россия ва Америка Қўшма Штатлари раҳбарларининг бўлажак учрашуви нормал муҳитда ўтиши учун ўз шартларимизни таклиф қиламиз. Акс ҳолда, агар иккита президент иштирокидаги саммит арафасида бизга санксиялар эълон қилинса, бу “ажойиб” кўринишга эга бўлади. Унда бундай учрашувдан мақсад нима? Шунинг учун Москва мутлақо тўғри ҳаракат қилмоқда”, – деди Ткаченко.
Шу билан бирга, экспертнинг фикрига кўра, Жо Байденнинг Владимир Путинга қилган чақириғи америкаликлар учун имкониятлар йўлагини анча торайтирди, чунки бу билан улар вазиятни ривожланиб кетишининг энг салбий ва хавфли сценарийларини инкор этдилар. “Аммо биз америкаликлардан радикал санкция чораларининг рад этилишини тан олишларини истаймиз. Чунки ҳозир муҳокама қилинаётган санкциялар ҳақиқатан ҳам жуда оғриқли бўлиши мумкин. Аслида, бу Россияга қарши иқтисодий уруш эълон қилиш акти бўлади», – дея аниқлик киритди эксперт.
Шунча қўрқувларга қарамай…
Bloomberg агентлиги манбаларига кўра, Қўшма Штатлар Россияга қарши АҚШ президентлик сайловларига аралашилганлиги ва SolarWinds дастурининг бузилишига алоқадорликда гумон қилинганлиги сабабли санкциялар қўлламоқчи.
Санкциялар ўнга яқин русларга, шунингдек, 20 га яқин юридик шахсларга таъсир қилиши мумкин. Чеклов пайшанба куниданоқ киритилиши мумкинлиги кўрсатилган. Манбаларда, шунингдек, АҚШ расмийлари ўн нафар Россия расмийлари ва дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориш ниятида.