Шахсга сиғинишнинг ҳар доим бир томони бўлади вақт ўтади ва барчаси унитилади. Мери шаҳридаги ташкилотлардан бирининг ҳовлисида бир бюст ташлаб қўйилган.

Туркманлар бюст кимга тегишлигини яхши биладилар. Бу Сапармурат Ниёзов, Туркманистоннинг биринчи президенти.
Бир вақтлар “бош”нинг айнан шу қиёфаси мамлакатнинг ҳар бир фуқаросига таниш бўлган. Яқин-яқингача ҳамма уни “Туркман халқининг абадий буюк раҳнамоси”, “ой юзли Сардор”, “барча туркманларнинг боши” ва яна кўплаб таърифлар билан тилга олган эди…
Энди эса бир кераксиз буюм каби ташланган. Буни унутиш дейишади.