Ҳокимият фавқулодда режимни жорий қилди.
Чегарадаги қишлоқлар аҳолиси ўртасидаги зиддият бир кун олдин “Головной” сув тақсимлаш пунктида бошланган. Эрталабгача у тўқнашувга айланди. Аввал тўқнашув иштирокчилари бир-бирларига тош отишган. Сўнг…
Бугун эрта тонгда номаълум шахслар ов милтиғидан ўқ узишни бошлаган. Қирғизистоннинг 30 ёшли фуқароси жароҳат олди. Ўқ унинг кўзига теккан.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қирғиз томонидан яна тўрт киши ва Тожикистоннинг етти фуқароси жароҳат олган.
“Головной” сув тақсимлаш пункти 1968 йилда қурилган бўлиб, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ССР қишлоқ хўжалиги сектори учун мўлжалланган эди. Тожикистон-Қирғизистон чегарасининг ушбу қисмида вақти-вақти билан тўқнашувлар бўлиб туради.
Асосий сабаб – давлатлар ўртасидаги чегарани аниқ бўлинмаганлигидир. Бугунги кунга келиб, 970 километрнинг атиги 504 км. масофаси белгиланган. Томонлар 70 дан ортиқ баҳсли ҳудудлар бўйича келиша олмадилар.