Садир Жапаров чегара масаласида маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашишини айтди

Садир Жапаров — Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши митинглар тўғрисида фикр билдирар экан қуйидагиларни баён қилди: «Ҳозирда фақат музокаралар бошланган. Ҳеч қандай ҳужжат имзолангани йўқ. Тўрт босқич ўтади, ўшандан кейингина имзоланади», — деди Қирғизистон президени Садир Жапаров Кампир-Обод сув омборининг бир қисми Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар ҳақида.

Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссияси таркибига маҳаллий аҳолидан вакил ҳам киритиш режалаштирилмоқда.

Сайтимиз орқали мазкур масалада бир нечта таҳлилий материаллар берилган эди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров «икки мамлакат ўртасида чегара масалаларида ҳар доим тортишувлар бўлиб туради» деди.

Унинг таъкидлашича, бундан олдин барча чегара масалалари «яширин равишда ҳал қилинган».

Президентнинг таъкидлашича, энди бу масала аҳоли биргаликда музокаралар йўли билан ҳал қилинади.

Унинг сўзларига кўра, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш комиссиясига маҳаллий аҳолидан вакилларни қўшиш режалаштирилмоқда.

«Биз аввалгиларидаги хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Авваллари нафақат маҳаллий халқ, балки қирғизистонликлар ҳам билмаган. Фақат тиканли симни тортилаётганда билишган… Аммо биз давлатимиз ва халқимиз зарарига қарор қабул қилмаймиз. Биз бор куч-ғайратимизни давлат ва халқ фойдасига йўналтирамиз»

Садир Жапаров

Садир Жапаров яқин ойларда мамлакатнинг жанубий ҳудудларини айланиб ўтиб, халқ билан учрашишни режалаштирмоқда

«Тахминан май охири, июнь-июлларда бўш вақтим бўлади, ўшанда жануб бўйлаб сафар қиламан, халқ билан учрашаман. Маҳаллий аҳоли билан маслаҳатлашамиз ва кейин қарор қабул қиламиз», — деди у.