Қирғиз-Тожик чегарасидаги можаро давом этмоқда

Қирғизистон маҳаллий аҳолини Тожикистон билан чегарадаги можаро зонасидан эвакуация қилмоқда, улар мактабларга жойлаштирилади, дея хабар қилди республиканинг Боткен вилояти маъмурияти матбуот хизмати.

“Чоршанба куни тожик томони вакиллари электр узатиш симлари устунларига видеокузатув камераларини ўрнатишга урингани сабабли икки мамлакат чегарасининг Боткен қисмида тўқнашув юзага келди. Қирғизистон томони қаршилик кўрсатиб, устунни кесишни бошлаган. Қарама-қаршилик тош отишга айланди, бир киши жароҳат олди. Кечаси можаро авж олди, Тожикистоннинг маҳаллий аҳолиси томонидан ўқ отиш бошланган, тўртта Қирғизистон фуқароси жароҳат олган, лекин қирғиз халқи қурол ишлатмаган.”, дея хабар бермоқда Россия ҳукуматига қарашли интернет нашри.

Бироз, аввал Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги маҳаллий аҳолининг тортишуви сув муаммоси туфайли бошлангани айтилган эди.

Умуман олганда бу икки қардош қўшниларимизнинг чегара масаласидаги можаролари Қирғизистонга янги ҳукумат раҳбари келгандан буён анча фаоллашиб бормоқда.

Қўшнинг тинч, сен тинч. Тинчлик бўлсин деймиз.