Google Роскомнадзорни судга берди

Роскомнадзорда Googleга тегишли бўлган YouTube видеохостингида жойлаштирилган “ноқонуний контент”га 12 та ҳаволани: шу жумладан, вояга этмаганларни, 2021 йил январда ўтказилган рухсатсиз митингларда қатнашишни тақиқлаш талаблари тўғрисида мурожаат қилинган дея тушунтириш берилмоқда. Google эса бу масалада бирор бир изоҳ берамаслигини айтди.

Google ва Роскомнадзор иштирокидаги ишлар ҳозирда бир неча йўналишда давом этмоқда. Энг машҳурлардан бири бу “Царьград” телеканали Googleнинг YouTube даги канали блокланганидан кейин унга қарши бошлаганлиги. Москва арбитраж суди 13 апрель куни блокировкани ноқонуний деб топган, гарчи Google буни санкциялар режимига риоя қилиш билан изоҳлаган бўлсада (телеканал эгаси Константин Малофеев АҚШ санкциясида). Россия суди жазо сифатида компаниядан бошланғич қиймати 100 минг рубль бўлган прогрессив суд зиёнини ундириш тўғрисида қарор чиқарди. суд хужжати бажарилмаган ҳар бир кун учун суммани ҳафтасига икки баравар ошириб бориш шарти билан бажарилиши керак. Ушбу қарор ҳали кучга кирмаган, чунки Google апелляция шикоятини 20 май куни берган.

Google Россиядаги суд процессларининг камдан-кам иштирокчиси ҳисобланади. Мутахассислар компаниянинг судга кутилмаган мурожаатини расмийлар томонидан кучайган босими билан боғлашмоқда. Сўнгги пайтларда давлат идоралари Google сайтларидан контентни олиб ташлаш бўйича талабларини кучайтирди ва рўйхат доимий равишда кенгайиб бормоқда, шунинг учун компания ўз манфаатларини ҳимоя қилиб, муносабат билдириши мақсадида “Google МЧЖ” шўба корхонасидан эмас, балки бош компания номидан даъво билан чиқди. Google ушбу қарорни бошқа юрисдикцияларда эътироз билдириш умидида Россияда биринчи ва апелляция шикоятларида ютқазганлигини сабаб Европа судига чиқишга ҳаракат қилмоқда бироқ, “Россия Федерацияси Конституциясига киритилган сўнгги ўзгартиришлар асосида Европа ва халқаро суд органларининг қарорларини бажариш Россия учун мажбурий эмас” дея қўшимча киритилган…

Мана шунақа гаплар