Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ бўлган сценарий эълон қилинди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазир томонидан 2021 йил июнь-сентябрь ойлари учун коронавирус учун сценарийни айтиб ўтилди.

Пессимистик сценарийга кўра, эмлаш самарадорлиги камида 60 фоизни ташкил этганда, июнь-сентябрь ойларида касалланиш 95 минг кишини ташкил қилади. Реал сценарийга кўра, камида 80% эмлаш билан касалланиш тахминан 65 минг кишини ташкил қилади. Оптимистик сценарий бўйича камида 90% фуқароларнинг эмланиши билан касалланиш тахминан 61 минг кишини ташкил қилиши мумкин.

«Сценарий фуқароларни эмлаш фаолиятига боғлиқ бўлади. Шу муносабат билан, давлат идоралари эмлашни қамраб олишни ошириши учун ахборот ишларини олиб боришга кўпроқ эътибор қаратиши керак», – деди вазир Цой.

P.S.Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пандемия даврида яхши анана йўлга қўйилди. Аҳоли учун доимий равишда 3та йўналишда яъни пессимистик, реал ва оптимик тарздаги сценарийлар эълон қилиниб жамоатчиликни қайсидур маънода огоҳлантирилиб борилади. Бу ерда вазирлик аксарият холларда жамоатчилик томон ён босиб ҳукуматга вазифаларни эслатиб ўтади. Балки, бизда ҳам шундайдур шунчаки биз бехабар қолиб кетаётгандирмиз…