КХШТ ўзи керак ташкилотми?

Россия, Белорусия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонни ўз ичига олган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳозирда оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Қорабоғдаги можаро ва Қирғизистон билан Тожикистон ўртасидаги чегара тўқнашувидан сўнг, фақат дангаса инсон КХШТ фаолиятини танқид қилмади. Кўпчилик эса бу ташкилотни эскирганлигига ишонмоқда.

Ташкилот фаолиятига шубҳа пайдо бўлишининг яна бир сабаби – бу НАТО давлатларининг Россияга тазйиқи туфайли қўрқув; КХШТ аъзоларининг ҳеч бири Рус подшосини Ғарб билан бўлган муаммоларига аралашмоқчи эмас.

Қўшимчасига машҳур “кўпвекторли йўналиш”, КХШТ давлатларининг бир-бирини қўллаб-қувватлашни истамаслиги, ташкилотдан ички сиёсий муаммоларни ҳал қилишда фойдаланишга уринишлар, қолаверса ташкилотни уруш вазиятида бўлган давлатлардан бири томонида қатнашиши ҳарбий иттифоққа ёрдам бермайди, балки уни бузмоқда.

Россия, Америка билан боғлиқ муаммолар фонида доимгидек ўзига хос Путинни қўллаб-қувватловчи риторика билан айнан Қўшма Штатлар ШҲТ ва КХШТ фаолиятида келишмовчиликлар келтириб чиқараётганини айтиб, ташкилотларнинг асосини ташкил этадиган яқин бўлган мамлакатлардаги “жараёнларнинг боришини бузишга” ҳаракат қилмоқда, – деб жар солади.

Қирғизистон ва Тожикистон ўз чегараларидаги низоларни ҳал қилаётган бир пайтда ҳарбий тўқнашув вақтида бир ташкилот аъзолари ўртасидаги вазиятни ҳал қилишга ёрдам бермаганлиги учун Бишкек томонидан “КХШТдан чиқиш” ғояси янгради.

Қозоғистон ўз-ўзидан Ғарб томон силжий бошлади ва Буюк Турон ғояси томон интилишни давом этмоқда. Республика АҚШнинг С5 + 1 форматидаги асосий шерикларидан бири бўлиб, ўз ҳудудида доимий равишда НАТО билан КХШТ даги иттифоқчилари иштирокисиз ҳарбий машғулотлар олиб боради, қолаверса НАТО давлатларида ўз ҳарбийлари ва разведкачиларини оммавий равишда ўқитиб улар сонини кўпайтирмоқда.

Россиялик мутахассислар КХШТни жанозасини ўқиш учун эрта эканлигига аминлар.

Сиз нима деб ўйлайсиз: КХШТ қўшниларимиз учун керакли ташкилотми?