Байден Афғонистондаги портлаш ҳақида:

– охирги 12 соат ичида ҳудуддан 7 минг киши эвакуация қилинган;

– АҚШ террорчилик ҳаракатларига қарамай, Афғонистондан эвакуация қилишни давом эттиради;

– АҚШ разведкаси маълумотларига кўра, ҳужумлар ортида ИШИД турибди;

– террорчилар Америка фуқароларининг ўлими учун жавоб беради;

– АҚШ ҳарбийларига ИШИД раҳбарлари ва объектларига зарба тайёрлаш буйруғи берилди;

– АҚШнинг Афғонистондаги контингентини кўпайтиришни, агар ҳарбийларга керак бўлса, тасдиқланиши мумкин;

– Қўшма Штатлар, агар фавқулодда ҳодиса рўй бермаса, 31-августгача Афғонистонни тарк этмоқчи.

WSJ маълумотларига кўра, Кобулдаги портлашлар қурбонлари сони 60 нафардан ошган.

Пентагон маълумотлари бўйича эса, 13 америкалик аскар ҳалок бўлганини, яна 18 нафари яраланганини маълум қилди.