Шу ой бошида Тошкент вилоятида ЙПХ ходимига тўхтатган қора Малибуни қўйиб юбориш буйруғи берилди. Ходим буйруқни бажарди, лекин ижтимоий тармоқларда бу ҳодиса овоза бўлгач айбдорни “тинчлик бўлсин” дея, кичик жарима билан жазолаб қўйишди. Куни кеча эса “вазир ўринбосарини сохта иккинчи аёли” катта саҳнага чиқди. Расмий изоҳларга қараганда воқеа июль ойи сўнгида бўлиб ўтган ва айбдорлар жазоланган.
Буларнинг барчаси ўзимизни ҳалқимиз ичида шов-шув бўлиб, уч кундан кейин худди шундай яна бир воқеадан сўнг унутилиб кетар, лекин бир савол келиб чиқади. Ўзбекистонда қонун устуворлиги борми ва у кимлар учун? Жаҳон ҳамжамияти бу вазиятга қандай қарайди?
Майли биз воқеаларни ичига кирмаймиз, лекин халқаро рейтингларда қонун устуворлиги бўйича бизни ўрнимиз қаерда?
МДҲ мамлакатларида қонун устуворлиги индекси рейтинги
Қонун устуворлиги индекси – бу дунё мамлакатларидаги қонун устуворлигининг умуминсоний тамойилларига асосланган ҳуқуқий муҳитни таъминлаш борасидаги ютуқларини ўлчайдиган глобал тадқиқот ва унга тегишли рейтинг. Индекс The World Justice Project халқаро нодавлат ташкилотининг методологияси бўйича очиқ статистик маълумотлар ва ҳуқуқшунос экспертларнинг глобал сўрови натижалари асосида тузилади. Лойиҳа бутун дунёда қонун устуворлигининг асосий тамойиллари қандай қабул қилинишини ва кузатилишини аниқлаш мақсадида 2010 йилда ишлаб чиқилган бўлиб, индекс давлат идоралари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, сиёсатчилар, ҳуқуқ ва жамиятни ривожлантириш соҳасидаги тадқиқотчилар, профессионал юристлар, манфаатдор фуқаролар ва бошқалар учун долзарб маълумотларни тақдим этади.
Индекс дунёнинг турли мамлакатларидаги ижтимоий -сиёсий ривожланиш даражасидаги ҳуқуқий муҳит ва қонунчилик амалиётининг ривожланиш даражасини батафсил тавсифловчи 47 ўзгарувчилардан иборат. Барча ўзгарувчилар саккизта кўрсаткичларга бирлаштирилган:
Давлат органларининг ваколатларини чеклаш.
- Коррупциянинг йўқлиги.
- Буюртма ва хавфсизлик.
- Асосий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш.
- Давлат органларининг очиқлиги.
- Қонунларга риоя қилиш.
- Фуқаролик судлари.
- Жиноий судлар.
Ҳар бир мамлакатнинг рейтинги кўрсатилган кўрсаткичларнинг ўртача оғирлигини ҳисоблаш йўли билан аниқланади. Индексни шакллантириш методологияси ва у учун маълумот манбаларининг батафсил тавсифи The World Justice Project йиллик ҳисоботида келтирилган.

2020 йилда келтирилган рейтингда МДҲ мамлакатлари ичида энг яхши кўрсаткич кўплаб рейтингларда бўлгани каби Грузияга тегишли бўлиб, бу мамлакат ўрганилган 128 давлат ичида 43 ўринда. Қўшнимиз Қозоғистон (жаҳонда 63-ўрин) ва Беларус (жаҳонда 69-ўрин) биринчи учликда. Қолган мамлакатлар эса қўйидагича жойлашган: Украина (жаҳонда 72-ўрин), Молдова (жаҳонда 80-ўрин), Қирғизистон (жаҳонда 90-ўрин), Ўзбекистон (жаҳонда 91-ўрин) ва Россия (жаҳонда 93-ўрин). Арманистон , Озарбайжон, Тожикистон ва Туркманистон рейтингдан умуман ўрин олмаган.
Хулоса ўзингиздан…