Эрдоған “ўйинида” мағлуб бўлган Жапаров

Туркия пойтахтида Орхан Инанди устидан суд жараёни бошланди.

Туркияда «Сапат» халқаро таълим муассасаси президенти Орхан Инанда устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда турк матбуоти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, жараён Анқара жиноий судида давом этмоқда. Орхан Инанди йиғилишда ўзи сақланаётган қамоқхонадан видеоконференцалоқа орқали қатнашди. Унинг адвокати эса суд залида бўлган.

Айбланувчи ўз нутқида ўз ҳимоясига тайёргарлик кўриш учун қўшимча вақт талаб қилган. Орхан Инандининг сўзларига кўра, қўли синганлиги сабабли у бу иш бўйича ўз позициясини тўғри тайёрлай олмаган.

Бундан ташқари, Орхан Инанди иш материалларида гувоҳларнинг баъзи изоҳлари билан танишиб чиқа олмаган боис, кейинги суд мажлисигача ана ўша материаллар билан танишиб чиқиш учун имкон берилишини ҳамда суддан соғлиғидаги муаммолар туфайли қамоқдан озод қилишни сўраган.

Суд Орхан Инандини ҳибсда сақланиши бўйича қарор қабул қилиб, суд мажлисини кейинга қолдирган.

Президент Режеп Таййип Эрдоған 2021 йил 5 июлда ТРТ Хабар телеканали эфирида ФEТОнинг юқори раҳбарлари деб аталганлардан бири Орхан Инандининг қўлга олиниб Туркияга олиб келиганини айтган эди.

Орхан Инанди 2021 йил 31 майда ғойиб бўлган. «Сапат» халқаро таълим муассасаси президентининг рафиқаси Рейхан Инанди тўрт марта президент Садир Жапаровга турмуш ўртоғини топишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

6 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров интервьюсида ҳукумат Инандини тезроқ Қирғизистонга қайтаришни талаб қилган.

Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Туркия элчисига нота топширди ва Инандини ўз ватанига қайтаришга чақирган.

Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси «Сапат» муниципал таълим муассасаси директори Орхан Инанди икки фуқароликка эга эканлигини маълум қилди.

Анқара судининг қарори билан у ҳибсга олинган.

P.S. умуман олганда бу ҳақда сайтда бир нечта материалларда тўхталиб ўтилган эди.

Қисқароқ хулоса ясалганида Жапаров янги ҳукуматга келган вақтида унга катта миқдорда маблағ керак эди. Шу сабабли, Инандини “қурбонликка”  келтириш орқали Эрдоғандан молиявий ёрдам олиш илинжи бор эди. Аммо ташриф мобайнида ҳеч қандай катта келишувларга ҳам, кутилган молиявий ёрдамлар ҳам берилмаганлиги боис, озроқ вақт ўткач вазият жамоатчиликка олиб чиқилди.

Аввалдан Инандини турк разветка хизмати билан ҳамкорликда Эрдоғанга топширилган эди.

Шунчаки, Жапаров Эрдоғаннинг ўйинларида тенг рақобат қилиши учун тажриба етишмади.

Бу жараёнда ҳам сиёсатчи сифатида, ҳам бир мамлакат раҳбари сифатида обрўсига путур етди.