40 ёшдан ошган Ашхободликларга “вирусли касалликларнинг” олдини олиш учун таблеткалар берилаётгани айтилмоқда.
«Хроники Туркменистана» нашрининг хабар беришича, Ашхобод поликлиникалари шифокорлари ўз ҳудудининг 40 ёшдан ошган аҳолисига вирусли касалликларнинг олдини олиш учун тавсия этилган яллиғланишга қарши дори Reconil (гидрокциклорокин) ва Парацетамол дориларини тарқатишмоқда.

Шифокорлар «коронавирус» ёки «COVID-19» сўзларини ишлатмайдилар, фақат «вирус» сўзи билан чегараланадилар.
Шифокорлар Reconilни кунига иккита таблеткадан овқатдан кейин ичишни тавсия қилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ЖССТ веб-сайти гидрокциклорокинни яъни Reconilни COVID-19 ни даволаш ва олдини олишда ишлатиш тавсия этилмаслиги ҳақида хабар берилган. Препаратни коронавирусга самарадорлиги бўйича олиб борилган тадқиқотлар ижобий натижалар бермаган.
Туркманистонда фуқароларни тинчлантиришга уринаётган шифокорлар, эпедемия тўлқини ва касаллик билан боғлиқ ўлимлар сони камаяётганини айтишмоқда. Бироқ, “ХТ” нашрининг журналистлари бундай хулосага келишга шошилмасликни айтмоқда.
Касалхоналарда ҳали ҳам жойлар етарли эмас. Қабристонларда эса гўрковлар қабр қазишга улгурмаётгани айтилмоқда.
“ХТ” нашрининг маълум қилишича, Ахал вилоятидаги Нохур қишлоғида ҳар куни камида икки ёки уч киши дафн қилинмоқда.