Facebookнинг ички ҳужжатлари бўйича текширувларни эълон қилган Америка оммавий ахборот воситалари бир вақтнинг ўзида Френсис Хауген томонидан айтилган ҳар бир гапини, кенг кўламда сиздирилган материаллар каби ёритиб борди.
Facebook Papers текшируви компания ва Цукербергнинг имижига таъсир қилмади.
Facebook учун иккита энг муҳим тоифа – инвесторлар ва реклама берувчилар платформани тарк этмади.
Кузатувларга қараганда тахминан йилига бир марта Facebook «ахборий бўронлар» ташкил этиб туради, бироздан кейин эса ҳаммаси жойига қайтади.
Яна бир қизиқарли факт: жорий йилнинг иккинчи чорагида компания 29 миллиард доллар даромад олди, бу ўтган йилга нисбатан 56 фоизга кўпдир.