Ўзбекистон-Қозоғистон: рақобатчилар ёки иттифоқчими?

Охирги 5 йил ичида республикалар ўртасидаги рақобат турли иқтисодий кўрсаткичлар, сиёсий қарорлар, ҳукуматлараро ютуқлар, халқаро шартномалар ва йирик хорижий инвестициялар учун янги пойгаларга айланди. Мирзиёевнинг Тоқаев билан сўнгги учрашуви ҳам батафсил таҳлилга муҳтож, Тошкент ва Нур-Султон,иттифоқчи сифатида мунтазам равишда битим ва келишувлар тузадиган рақобатдошларми?

Кўпинча Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳақидаги ҳикоялар “рақобатчилар” сифатида соддалаштирилади, лекин бу мамлакатлар Россия, Хитой, АҚШ ва Туркия доимий равишда назорат қилиш учун курашаётган, ҳар бири ўз даъволарига эга бўлган Марказий Осиёнинг асосий давлатлари сифатида синчковлик билан ўрганишга лойиқдир.

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг сиёсий етакчилиги ва мотивациясининг ҳақиқий даражаси мамлакатлар доктринал ҳужжатларида ўз аксини топган. Қозоғистоннинг ташқи сиёсат концепциясида “Қозоғистоннинг минтақадаги етакчилиги” формуласи икки марта қайд этилган:

📌 “Қозоғистон Марказий Осиё минтақасидаги етакчи давлат … мақомини мустаҳкамлаши керак”;

📌 “етакчи мавқеини мустаҳкамлаш ва Қозоғистоннинг МОдаги узоқ муддатли манфаатларини илгари суриш”.

Доктрина даражасида Марказий Осиёдаги давлатлараро муносабатлар тизими Қозоғистон учун асосий мақсад эмас, балки ташқи дунё билан муносабатларда давлатнинг музокара позициясини ошириш воситаси ҳисобланади.

Ўзбекистон ташқи сиёсати концепциясининг сўнгги таҳрири 2012 йилга бориб тақалади, янгиси 2021 йил декабрь охиригача қабул қилиш режалаштирилган. Шунга қарамай, Мирзиёевнинг биринчи президентлик давридаги ташқи сиёсат амалиётида қайд этилишича, “Марказий Осиё ҳамкорлиги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши” ҳисобланади.

Ўзбекистон Президенти 2021 йилги Мурожаатномасида: “Биз Марказий Осиё давлатлари билан кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва ўзаро ишонч муносабатларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз, бу ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишидир”, – дейди.

Иқтисодий нуқтаи назардан Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги “лидерлик учун кураш” асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар: ЯИМ, аҳоли, ҳудуд билан ўлчанади.

Бундай солиштиришда Қозоғистон иқтисодиёти ва майдони бўйича анча олдинда: ЯИМ ҚР:164 миллиард долларга, нисбатан ЎР:58 миллиард доллар (2020 йилдаги кўрсаткичлар) ҳамда ҚР:2,699 кв.км, ЎР: 425 минг кв.км.

Ўзбекистон эса демографик масалада устунлик қилади: ҚР:18,7 миллион кишига нисбатан ЎР: 33,4 миллион киши (2020 йил кўрсаткичлари бўйича).

Иқтисодиётлар ҳажмидаги сезиларли фарқга қарамай, сўнгги 5 йил ичида экспорт ва импортнинг кўрсаткичлари бўйича Қозоғистон ва Ўзбекистон солиштирганда катта фарқ мавжуд эмас.

2016 йилдан 2020 йилга қадар Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатларига 7,7 миллиард доллар, Қозоғистон 13 миллиард долларлик маҳсулот етказиб берган; импорт – 8,5 млрд доллар ва 6,5 млрд доллар. Аммо шу 5 йил ичида Тошкент учун Марказий Осиё бозори мамлакат ташқи савдо айланмасининг 12,5 фоизини, Нур-Султон атиги 4,4 фоизни ташкил этди. Тошкент минтақалараро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришда катта иқтисодий мотивацияга эга.

Ўзбекистон минтақа мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларини бутун дунёга нисбатан қарийб 2 баробар тез мустаҳкамламоқда, Қозоғистон эса аста секинлик бўлса ҳам савдо-иқтисодий жиҳатдан Марказий Осиё минтақасидан узоқлашмоқда.

Қозоғистон ва Ўзбекистон Марказий Осиёдаги етакчиликни турлича қабул қилади. Нур-Султон учун минтақавий масалалар ташқи давлатлар билан стратегик дипломатиянинг элементидир. Тошкент миллий тараққиётни ривожлантириш учун минтақавий муносабатларни ривожлантиришга тактик ёндашувга эга.

Ҳозир Мирзиёев ва Тоқаев йирик давлатларнинг роли ва манфаатлари ажралган минтақада қулай дипломатик позицияни эгалладилар.

Сиёсатда ўзаро алоқаларни қуришни ўзини йўли мавжуд. Улар миллий манфаат ва жараённинг барча иштирокчилари эҳтиёжларини қондирадиган лойиҳалар билан белгиланади. Очиқ гапирадиган бўлсак, мамлакатларнинг умумий манфаатлари, умумий мақсадлари йўқ. Уларда миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, бу вазифага жавоб берадиган соҳаларда биргаликда ишлаш истаги бор.