Бугун Пойтахтимизда “Замонавий конституционализм: миллий ва хорижий тажриба” мавзусида халқаро конференция офлайн ва онлайн форматда ўз ишини бошлади.
Мазкур конференция Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Барқарор ривожланиш маркази, Давлат ва ҳуқуқ институти томонидан ташкил этилмоқда.
Ушбу халқаро тадбир Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси кўмагида ўтказилмоқда.
Халқаро конференциянинг мақсади:
Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган энг устувор еттита вазифа бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг долзарб йўналишларини белгилаш ҳамда миллий ва хорижий тажрибани қиёсий ўрганиш.
Халқаро конференциянинг асосий вазифалари:
- эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, инсон қадри-қиммати ва унинг қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни янги поғонага кўтариш;
- адолат ва қонун устуворлиги – халқчил давлат қуриш, инсон қадр-қимматини таъминлаш;
- ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар билан бирга, маънавий ва маърифий соҳалар бўйича бўйича ҳуқуқий асосларни ривожлантириш каби масалалар бўйича хорижий ва миллий тажрибани қиёсий ўрганиш орқали тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадбирга мамлакатнинг етук ҳуқуқшунос олимлари, академик ҳамжамияти, давлат идоралари, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек нуфузли халқаро ташкилотлар ва мамлакатимизда аккредитациядан ўтган чет эл дипломатик корпус вакиллари таклиф этилган.