Биз ажойиб замонда яшаяпмиз – келаётган келажак даврида. Агар у (келажак) аллақачон келган мамлакатларга назар ташласангиз, қандай бўлишини тушуниш қийин эмас. Аммо биз ҳар томонлама ёруғ келажакдан воз кечсак нима бўлади? Ушбу пост менинг шахсий фикримни ўз ичига олади, бу борада шарҳларда баҳслар бўлса – мен эса муҳокамага тайёрман.
Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига кирмаса, Ўзбекистоннинг аҳволи нима бўлади?
• товарлар импорти ўзгармай аввалги даражада қолади, хомашё экспорти эса қисқаради – чунки мамлакат ишлаб чиқариш салоҳияти кучаяди ва ўсади, бу жараёнда эса янги хом ашёга эҳтиёж пайдо бўлади;
• иқтисодиётнинг асосий тармоқлари: нефть қазиб олиш, телекоммуникация, энергетика, кимё саноати, юк ташиш давлат назорати остида қолади ва Қозоғистонда бўлгани каби Россия компаниялари назоратига ўтиб кетмайди;
• давлат томонидан кучли туртки берилган олтин қазиб олиш ва заргарлик саноати янада ривожланади;
• ички бозорни ҳимоя қилиш кичик ва ўрта бизнеснинг ўсишига олиб келади;
• мамлакат учун анъанавий равишда кучли бўлган тармоқлар ўсиш ва ривожланишда давом этади – айниқса, Хитой билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган тўқимачилик саноати соҳаси;
• Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг техник регламентлари билан чекланмаган маҳаллий ишлаб чиқариш Ўзбекистон бозорига сифатли маҳсулотлар етказиб беради;
• Бизда турк лирасидан фарқли ўлароқ рақобатдош ва барқарор бўлган валютамиз (сўм) қолади. ЕОИИга аъзо давлатларнинг барчасининг валютаси АҚШ ва Европанинг барча зарбаларини бошдан кечираётган рублга боғланган.
Фақатгина мамлакат ичидан тартибга солинадиган миллий иқтисодиёт Ўзбекистоннинг йўқотиб бўлмайдиган хусусиятидир. Ҳа, биз бой ва кучли Россия билан иқтисодий иттифоқ тузамиз, аммо йўқотишлар эвазига иқтисодни назорат қилиш йўллари халқни қашшоқлаштиради ва мамлакатни жаҳон саҳнасидаги бошқа каттароқ ўйинчиларнинг фикрига боғлиқ қилиб қўяди.
Бундай иттифоқнинг нархи қимматлик қилмайдими? Жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига изсиз интеграциялашув ҳар доим ҳам фойдали кечмайди ва бу стратегия, менинг фикримча, Ўзбекистон учун мос эмас.
Сизнингча, мамлакатимиз тараққиётининг қайси йўлини танлашимиз керак?
Муаллиф: Nikto