◾️Қирғизистон томон берган хабарга кўра, Кочо-Бою қишлоғида тожик чегарачилари қирғиз ишчиларидан қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилган.
Натижада оғзаки ўзаро тўқнашув содир бўлиб, у муштлашувга айланган. Тўқнашув вақтида тожик чегарачиси тўппончадан ҳавога бир неча марта ўқ узган.
◾️Тожикистон томон маълумотларига кўра, Қирғизистон хавфсизлик кучлари тинч аҳолига қарата ўт очган, бунга жавобан тожик армиясининг ҳарбий хизматчилари улар томон бир неча марта ўқ узган.
Ҳозир қирғиз-тожик чегарасида вазият тинч. Иккала томон ҳам воқеани текширишга келишиб олди.
Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари ёзда чегарадаги ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида чегарани демаркация ва делимитация қилиш ишларини бошлашга келишиб олган эдилар.
Яқинда Қирғизистон Туркиянинг Bayraktar зарба берувчи дронларини сотиб олганини маълум қилган эди. Тожикистон эса Россия томонидан қуроллари янгиланаётганини ҳар ой маълум қилиб бормоқда.
Қўшниларимиз тинч бўлсин!