Қўшма Штатлар сўнгги йилларда ўзи хоҳлаган ишини қилди, гўё ўз хавфсизлигини таъминлагандек, деди президент.
▪️Ўз чегараларидан минглаб километр узоқликда улар Югославияни бомбардимон қилишди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциясисиз. Европа пойтахтига зарба бериш ҳуқуқини ким берган? Ҳеч ким. Улар шунчаки қарор қилишди ва сунъий йўлдошлар орқали зарба беришди.
▪️Кейин эса оммавий қирғин қуролларини қидириш баҳонасида Ироқни вайрон қилишди. Аммо у ерда ҳеч нарса топилмади. Улар “Разведка муваффақиятсизликка учради”, деб тушунтириш берди. Натижада эса мамлакат вайрон бўлди.
▪️АҚШнинг Сурияга бостириб кириши ҳам БМТ рухсатисиз амалга оширилди.
Ҳозир улар Украинага келишди. Бу эса Россиянинг остонаси. Қўшма Штатлар чекинадиган жойимиз йўқлигини аниқ тушуниши керак.