Хитой оммавий ахборот воситалари Россия президенти Владимир Путиннинг йиллик йирик матбуот анжуманини юқори баҳолаб, Россия раҳбарининг ХХР ва НАТОнинг шарққа томон кенгайиши ҳақидаги сўзларига алоҳида эътибор қаратди.
Global Timesнинг таъкидлашича, худди шундай муаммога дуч келаётган Хитой ҳам Москва каби қатъий бўлиши керак. “Кўпчилик хитойликлар Путиннинг Россия миллий манфаатларини ҳимоя қилишдаги жасоратига қойил қолишади”, дейилади матбуот анжумани ҳақидаги мақолада.
Global Times Путиннинг Хитой ҳақидаги сўзларига ҳам алоҳида эътибор қаратди: “Путин Россия-Хитой ҳамкорлигини юқори баҳолади ва Ғарбга Хитой ва Россия ўртасидаги муносабатлар нақадар бузилмас эканлигини кўрсатди”.