Барча янги нарса яхши унутилган эскиликдир. Ҳозир кўплаб давлатлар иқтисодий қарамликдан қутулишга, доллардан фориғ бўлишга ҳаракат қилмоқда. Улар мураккаб музокаралар олиб бормоқда, турли усулларни кўриб чиқмоқда, кўп қиррали юришларни амалга оширмоқчи … Аслида, барчаси ихтиро қилиб бўлинган – фақат яқин ўтмишга мурожаат қилиш керак.
Сталин ўзининг қатағонлари ва иккинчи жаҳон урушдаги қатъий позицияси билан машҳур. Аммо кам сонли инсонлар у иқтисодий ислоҳотларни қандай дадиллик билан амалга оширганини эслайдилар, бунинг натижасида СССР ғалаба қозонган барча мамлакатлар ичида уруш оқибатларидан энг тез енгиб ўтган мамлакатга айланди. 1945 йилда Сталин Бреттон-Вудс битимини имзолашдан бош тортди, унга кўра Америка доллари олтин билан бир қаторда жаҳон валютаси сифатида тан олинди ва миллий валюталарнинг курси АҚШ пулига боғланди. 44 давлат Америкага молиявий қарамлигини тан олиб, ушбу ҳужжатни имзолади.
Аммо Сталин бошқа йўлдан боришга қарор қилди – у валюта курсини олтин стандартига боғлаб, мамлакатдаги пул массасининг умумий ҳажмини қисқартириб, пул ислоҳотини ўтказди. Бу йўлда у маълум миқдорда чайқовчилар маблағларидан фойда олди, лекин ислоҳотлар оддий ишчиларнинг аҳволига салбий таъсир қилмади. Доллардан воз кечган Сталин молиявий тизимни катаклизмлар ва ижтимоий тартибсизликларсиз даволай олди. Тўғри, унинг барча ютуқлари Хрушев томонидан олиб борилган сиёсат туфайли йўққа чиқди. Сталиндан сўнг иқтидорга келган раҳбар вақтида рублнинг олтинга бўлган қиймати йўқолди ва мамлакат валютаси долларга бўйсунишни бошлади. Аммо бу бошқа ҳикоя …
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳам долларга шундай муносабатда бўлди. У ҳам давлат молия тизимининг мустақиллигини биринчи ўринга қўйди, шу сабаб узоқ вақт давомида сўм АҚШ долларига боғланмади. Мамлакатда долларни сотиб олиш ва сотиш имконияти деярли мавжуд бўлмади – эркин конвертация қилиш жуда оғир, фақат қора бозор ишлаган – чайқовчилар эса қонун билан жавобгарликка тортилган. Шу вақт давомида мамлакатда бир вақтнинг ўзида учта валюта курси – Марказий банк курси, нақд бўлмаган валюта курси ва қора бозор (кўча) курси мавжуд бўлиб, улар деярли икки баравар фарқ қилар эди! Ҳа, Ўзбекистон молия тизими эркинлик ва самарадорликдан йироқ эди – лекин айнан шу вазият туфайли 2008-2009 йиллардаги глобал инқироз мамлакатга иқтисодига таъсир қилмади! Барчаси долларга қарамликнинг йўқлиги туфайли.
Энди яна бир давлат доллардан воз кечиш ва тўлиқ молиявий мустақилликка эришиш арафасида турибди – Туркия. Демак, Эрдўғон ғилдиракни қайта ихтиро қилмасдан, доллардан воз кечиш ва шу орқали глобал зарбалардан қочиш бўйича аввалги етакчиларнинг Америка молиявий бўйинтуруғидан қутулишнинг аллақачон маълум бўлган йўлига мурожаат қилиши керакдир? Умид қиламизки, Эрдўғоннинг режаси Сталиннинг молиявий соғломлаштириш усулидан кам бўлмаган ҳолда самарали бўлади.
Сизнингча, доллардан воз кечишнинг энг оғриқсиз йўли қандай?
Муаллиф: Nikto